Депутат кўмаги билан бемор ногиронлик аравачасига эга бўлди

16.03.2022 12:03:12

Партиянинг Хива туман Кенгаши Кенгаши депутати Мақсуд Эшниязовни ҳар доим сайловчилари дардига малҳам бўлиб, юзлаб кўнгли кемтик оилаларга қувонч улашаётганини гувоҳи бўламиз.

Депутатнинг аралашуви билан тиббиёт соҳаси бўйича бўладими бандлик ва бошқа соҳалар юзасидан фуқароларни қийнаб келаётган ҳар қандай муаммолари тўғрисидаги мурожаатлари бесамар қолмаган.

Депутат ҳамда партиянинг Хива туман Кенгаши раиси Шукурой Мадаминова билан ҳамкорликда жорий йилда юздан зиёд мурожаатлар ўз ечимини топди.

Учрашувларнинг бирида «Ал Хоразмий» маҳалласида яшовчи, бош мия ўсмаси ташхиси қўйилган Бекпошша она Ходжиева ногиронлик аравачасига муҳтожлиги тўғрисида баён этган эди.

Бакпошша Ходжиева, мурожаатчи, бемор:

- Ўн икки йилдан буён соғлиғим яхши эмаслигидан азият чекиб келаман. Депутат Мақсудбек Эшниязов доим ҳолимдан хабар олиб, уйимга тез-тез келиб туради. Соғлиғимни назорат қилиб туриш учун ҳамшира ҳам беркитиб қўйган. Бир қанча даво муолажаларга қарамасдан тўшакка михланиб қолганим ҳаёт завқини туйишимга тўсиқ бўлиб қолган эди. Депутат мени бу муаммодан холос қилиш учун ногиронлик аравачаси билан таъминлади. Энди тоза ҳаводан, боғ-роғлар, мевали-манзарали дарахтлар, гуллар ифоридан баҳраманд бўламан. Қадр-қимматимни баланд қўйган депутатимдан миннатдорман. Хайрли ишлари бардавом бўлсин.

Бир сўз билан айтганда партиямиз фаоллари ва депутатларнинг бу каби саховат амаллари инсон қадрини улуғлаш орқали Янги Ўзбекистонимизни келажаги учун муҳим аҳамиятга эгадир.

 

Замира АБДУЛЛАЕВА,

«Адолат» СДП

Хоразм вилоят Кенгаши матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+