Депутат кўмаги билан бир йўла 3та мактаб фаолият бошлади

05.10.2022 17:10:29

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуғани Умиров таълим муассасаларидаги аҳволни ўрганиши жараёнида Нишон тумани халқ таълими бўлими мудири ўринбосари Алишер Давронов Жануб Машъали МФЙдаги 1-, Нурчи МФЙдаги 20-, Кўксой МФЙдаги 28-мактаб филиалини мустақил фаолият юритишига амалий ёрдам беришини сўраб мурожаат қилди. Депутат бу масалани обдон ўрганиши вақтида ҳужжатларни расмийлаштириш ишларига туман молия бўлими томонидан имзоланишда камчиликларга йўл қўйилаётганлигини аниқлади. Шу туфайли депутат туман молия бўлими раҳбарига тегишли кўрсатмалар берди. Шундан сўнг туман молия бўлими томонидан ҳужжатлар ўз вақтида расмийлаштирилди ва Халқ таълими вазирлигига тўлиқ ҳолда тақдим этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги «Адолат» СДП фракцияси аъзоси Абдуғани Умировнинг саъй ҳаракати билан туманда 43-, 44-, 45- умумий ўрта таълим мактаблари ташкил этилиб, мустақил фаолиятини йўлга қўйди.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Қашқадарё

вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+