Депутат кўмаги билан ҳар бир  мурожаат  ижобий  ечим топди

30.04.2022 12:04:45

Аввал хабар берганимиздек, инсон қадрини улуғлаш тамойилини  изчиллик билан амалга оширишда партиямиз фаоллари, депутатлари  фидокорона хизмат қилишмоқда.

Хусусан,  Хива туман Кенгаши депутати Мақсуд Эшниязовнинг халқимиз саломатлиги йўлида олиб бораётган ишлари таҳсинга сазовордир.

Депутатнинг  “Нажмиддин Кубро” маҳалласи аҳолиси иштирокидаги сайёр қабули сайловчиларни кўпдан қийнаб келаётган муаммоларини  ижобий ечимини топишда хизмат қилгани билан аҳамиятли бўлди.                           

Фуқаро Ниёзжон Маткаримованинг  икки  томонлама тугунли буқоқ  ҳамда гипертония касаллиги билан кўпдан азият чекиб келаётгани боис, қиммат нархдаги дори-дармонларини сотиб олишда моддий томондан етишмовчиликлар бўлаётгани тўғрисидаги мурожаати  қаноатлантирилди ва  махсус мутахассислар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилиб,  керакли дори дармонлар билан таъминланди.

Мурожаатчи  Зулҳумор Маткаримованинг  кўпдан  сурункали буйрак етишмовчилиги  касаллиги билан оғриниб келаётгани ва даволаниш учун амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам тезкор ижобий ечим топди. Бемор туман тиббиёт бирлашмасининг Урология бўлимида бепул керакли муолажаларни  олиб, айни пайтда соғлиги анча тикланди.  

Фаҳриддин Матяқубов, мурожаатчи:

–  Бир неча йилдан буён қандсиз диабет касаллиги билан қийналиб келаман. Муолажа ва кундалик  дори-дармонларни олишда маблағ етишмовчилиги соғлигимни анча ёмонлашишига  сабаб бўлаётган эди. Депутат Мақсуд Эшниязовга  ногиронликка чиқариш юзасидан ёрдам сўраб  мурожаат қилган эдим, узоқ вақт ўтмай ногиронлик рўйхатига қайд қилиндим ҳамда  дори-дармонлар билан ҳам таъминлашди. Доим  соғлигимизни қайғуриб, ҳолимиздан хабар олиб турган давлатимиз, қолаверса, депутатимиздан миннатдормиз. Инсонлари қадрланган юртимиз омон бўлсин.

Икки  томонлама кўкссортироз сон суяги бошчаси оссептик микрози билан оғринаётган Ёдгор Жонибеков   юришида муаммолар бўлаётгани сабаб, оёғига протез қўйиб беришда амалий ёрдам  сўраб қилган мурожаати ҳам эътиборга олиниб,  беморга  протез қуйилди.

Хизмат вазифамиз юзасидан ҳар гал депутатимиз Мақсуд Эшниязовнинг фаолиятига назар солар эканмиз, унинг  депутатлик ва тиббиёт соҳаси вакили сифатида фуқаролар саломатлиги йўлидаги фидокорлигининг  гувоҳи бўламиз, қалбимиз қувончга тўлади,     юрт дардию  ташвиши билан яшамоқнинг ўзи  бахт эканини дилдан ҳис этамиз.

 

                                                                               Замира АБДУЛЛАЕВА,

                 “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+