Депутат кўмаги  билан  Хива туман аҳолиси соғломлаштирилмоқда

14.04.2022 13:04:46

Аввал хабар берганимиздек, партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик!” лойиҳаси доирасида жойларда  чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этилиб, аҳоли ўртасида турли касалликларни олди олиниб, саломатлик йўлида бирлашилмоқда.

Хусусан, Хива туман тиббиёт бирлашмасига қарашли 42-сон оилавий поликлиникада  туман Кенгаши депутати Мақсуд Эшниязовнинг саъй ҳаракатлари билан  ташкил этилган тиббий-кўрик ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Тиббий кўрик давомида “Шайх Нажмиддин Кубро” маҳалла аҳолиси чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.

Фуқаролар айниқса, кекса нуронийлар   тажрибали шифокорларнинг самимий суҳбатидан, ташкил этилган тиббий кўрикдан мамнун эканини, бундай эътибордан юртимизда инсон қадри нақадар улуғланиб бораётганига  шукроналар  билдиришди.

 УЗИ, ЭКГ ва бошқа тиббий кўриклар орқали бир қанча касалликларни олди олинди. Аниқланган касалликларга эса ташхислар қўйилиб, муолажа ишлари бошлаб юборилди.

Инсонлар саломатлиги йўлида  депутатларимиз томонидан жонкуярлик билан амалга оширилаётган ишлар, партия лойиҳаси ижросини таъминлаш орқали ҳамюртларимизни саломатлигини кўз қарочиғидай асраш ва инсон қадр-қимматини улуғлашда муҳим аҳамият касб этади.

Туманимизда бу каби саховат амаллари давом этмоқда.

                                                                          Шукурой МАДАМИНОВА,

                                                          “Адолат” СДП Хива туман Кенгаши раиси 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+