Депутат кўмаги билан турли касалликларнинг олди олинмоқда

01.07.2024 14:07:21

Ўзбекистон «Адолат» СДП Хива туман Кенгаши депутати Мақсуд Эшниёзовнинг ташаббуси билан «Шайх Нажмиддин Кубро» маҳалласи аҳолиси учун Хива туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан мазкур маҳаллада жойлашган 42-сон Оилавий поликлиника биносида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикка келган фуқаролар Хива туман тиббиёт бирлашмасининг малакали шифокорлари, мутахассислари хирург, онколог, педиатр, уролог, акушер-гинеколог, ЛОР, терапевт, невролог, травматолог, окулист, психиатр каби тор мутахассисликлар кўригидан ўтдилар ва соҳа вакилларидан маслаҳатлар олдилар, ногиронлиги бўлган шахслар уйига бориб тиббий кўрикдан ўтказилди.

Бундан ташқари фуқаролар Республика ихтисослашган кўз микрохирургия маркази Хоразм филиали «Мобил поликлиникаси», ЭКГ, УЗИ ва лаборатор текширувлардан ҳам бепул ўтказилди.

Кўрик давомида аниқланган касалликлар бўйича муолажалар берилди ва бир қатор хавфли касалликларнинг олди олинди.

Шукурой МАДАМИНОВА,
«Адолат» СДП
Хива туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+