Депутат кўмагида беморга ордер берилди

26.08.2022 17:08:31

Муҳтарам Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган, ўзгалар парваришига муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатиш, уларнинг ўз имкониятларини рўёбга чиқаришлари учун кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари ҳам маҳаллаларга тез-тез ташриф буюриб, ижтимоий муҳофазага муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиб, фуқароларга моддий ва маънавий кўмак кўрсатмоқдалар.

Айниқса, давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги тобора яқинлашиб келаётган байрам арафасида кўмакка муҳтож, қалби ўксик одамларга меҳр мурувват, оқибат кўрсатиш, дардини эшитиб дармон бўлиш ўзбек халқига хос ажойиб фазилатдир.

бемор5

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Руиддин Раупов шу йил 13 август куни партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида Қарши туманидаги Мирмирон маҳалласи аҳолиси билан очиқ мулоқот уюштирди. Унда фуқаролар томонидан билдирилган 20га яқин таклиф ва мурожаатлар ўз жойида ҳал этилди. Шундан сўнг депутат нуронийлар, бемор ва ногиронлар, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиб, уларнинг мушкулларини енгиллаштиришга эришди.

Депутат маҳаллада умргузаронлик қилаётган Дилафруз Норхўжаева хонадонига ташриф буюрганида, у қандли диабет касаллиги билан хасталаниб, бир неча йилдан буён даволаниш учун ордер ололмай келаётгани ҳақида мурожаат қилди. Фуқаронинг мурожаати бўйича депутат Руиддин Раупов Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига депутатлик сўрови юбориб, фуқаронинг мушкулини осон қилди. Унга мутасаддилар томонидан жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами олдидан даволаниш учун ордер берилди.

-Тўшакда ётиб қолган хаста инсонларга озгина эътибор ҳам кўнглига катта далда бўлади,-дейди Дилафруз Норхўжаева.-Мени ҳолимдан хабар олиб ёрдам бергани учун «Адолат» СДП депутатларига миннатдорчилик билдираман. Халқнинг оғирини енгил қиладиган жонкуяр, фидоий Руиддин Раупов каби партия аъзолари кўпайсин.

                                                         Гулноза Раджабова,

                                                          Партия фаоли.

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+