Депутат кўмагида тиббий кўрик ташкил этилди

22.02.2021 17:02:01

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси томонидан ҳам ҳудудларда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Термиз шаҳар Кенгаши депутати Малика Аманова ташаббуси билан шаҳардаги  кўп тармоқли марказий  поликлиникаси шифокор ва ҳамширалари ҳамкорликда партиянинг “Саломатлик йўлида бирлашайлик” лойиҳаси доирасида шаҳардаги “Тупроққўрғон” МФЙда аҳоли учун бепул чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрик давомида фуқароларга соғлом турмуш тарзи, ўзи ва яқинларининг саломатлигига эътиборли бўлиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Шунингдек, маҳаллада яшаётган ёши улуғ инсонлар, ногиронлиги бор шахслар ва болаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уй шароитида тиббий кўрик олиб борилди. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг ўрни, тўғри овқатланиш  юзасидан ҳам маслаҳатлар берилди.

Муҳриддин Азизов, “Тупроққўрғон” МФЙ фуқароси, 2-гуруҳ ногирони:

Ҳамиша ўз қимматли вақтини аямай, ҳаттоки, пандемия даврида ҳам бизнинг ҳолимиздан хабар олиб турган депутатимиз Малика Амановага миннатдорчилик билдирамиз. Ўтган гал келганларида тиббий текширувлардан ўтишим зарурлиги тўғрисида депутатимизга мурожаат қилган эдим. Депутатимиз бугун шифокорларни бошлаб келибди. Мана шифокорларни ўзлари келиб тиббий кўрикдан ўтказишди, керакли тавсияларни беришди. Депутатимиз томонидан кўрсатилган бу кўмак мени ва маҳалладошларимни бениҳоя қувонтирди. Бу ташаббус бизга кўмак бўлди.

Аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишни такомиллаштириш соғлом авлодни тарбиялаш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолида тиббий этика, санитария-гигиена кўникмаларини шакллантириш,  касалликларни камайтиришда муҳимдир.

Тиббий кўрик давомида фуқаролар ўзлари қизиққан саволларга жавоблар, саломатлиги тўғрисидаги муаммоларга тегишли кўрсатмалар олишди.

 Гулшод Туросатова,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+