Депутат кўмагида янги боғча ишга тушди

30.08.2022 16:08:45

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати  Махфурат Хушвақтованинг Муборак тумани сайловчилари билан давлатимиз мустақиллигининг 31 йиллиги байрами кунлари  бўлиб утган учрашувлари ғоят самарали кечди.  Депутат саъи-ҳаракати билан тумандаги Сариқ махалла фуқаролар йиғини ҳудудида 4 йилдан буён фаолият юритмай келаётган 14-ДМТТ қайта реконтруксия қилиниб, бугун фойдаланишга топширилди. Партиядошимизнинг бевосита ҳаракати туфайли ушбу мактабгача таьлим муассасасига вилоят бюжетидан 350 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Худди шундай  янги “Сольньшко” хусусий  мактабгача таълим  муассасаси ҳам ўз бағрига жажжи ўғил-қизларни қабул қилди.

Бу туманимиз аҳолиси учун катта қулайлик бўлди,-деди боғчанинг очилиш тадбирида қатнашган туман ҳокими Акрам Арипов,-Албатта, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Махфурат Хушвақтованинг ҳам беминнат кўмакларидан мамнунмиз.

Тадбир ниҳоясида туман ҳокими депутат ва  муассаса қурилишида алоҳида жонбозлик кўрсатган қурувчи Рустам Бакаевга туман ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғаларини топширди.

                                      Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят

                                      Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+