Депутат — Конституция тарғиботчиси

09.04.2024 10:04:17

Амир Темур бобомиз айтганларидек, қаерда қонун ҳукмрон бўлса, шу ерда адолат бўлади. Бу Ўзбекистон “Адолат” СДП аъзоларининг бош мақсадига айлангани бежиз эмас.
Албатта, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини оширишда Бош Қонунимизнинг алоҳида ўрни бор. Шу сабаб андижонлик “адолатчилар” жамоатчилик орасида янги таҳрирдаги Конституциямизни ўрганишга қаратилган тадбирлар ташкил этмоқда.
Халқ депутатлари Избоскан туман кенгаши депутати Дилфуза Аҳмедова ташаббуси билан ташкил этилган “Менинг Конституциям — менинг ҳуқуқим” дея номланган давра суҳбатида юқоридагилар ўз ифодасини топди. Халқ вакили ўз сайловчиларига Конституциянинг ҳаётимизда тутган ўрни, қонунларимизни асоси эканлиги ва унга киритилган ўзгаришлар тўғрисида тушунча берди. Ҳар бир фуқаро уни билиши ва ўз ҳуқуқларидан фойдаланиши лозимлигини таъкидлади.
Тадбир фуқароларнинг сиёсий ҳуқуқлари ва амалдаги йилда бўлиб ўтадиган сайловлар мавзусига уланди. Иштирокчиларга амалдаги сайлов қонунчилиги атрофлича тушунтирилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Андижон вилоят кенгаши
Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+