Депутат мактабда ўқувчилар учун яратилган шароитларни ўрганди

09.09.2021 17:09:30

 

Юртимизда ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбия беришда сифат самарадорлигини таъминлаш, ўғил-қизларнинг чуқур билим эгалари бўлиб улғайшларига алоҳида эътибор бериш давр талаби бўлмоқда.

Жумладан, Ангрен шаҳридаги 43-умумтаълим  мактаби эндиликда  “Кимё-биология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим  мактаби”  мақоми билан юритиладиган бўлди.

Айтиш жоизки, мазкур билим даргоҳида махсус ихтисослаштирилган синфда мактабнинг 5-синф ўқувчилари кимё-биология фанлари бўйича синовлардан ўтказилди ва 30 нафар ўқувчи саралаб олиниб,  янги ўқув йилидан икки фанни чуқурлаштирилган ҳолда ўзлаштирадилар.

Бугун Халқ депутатлари Ангрен шаҳар  Кенгаши  депутати  Шокир Уришов  мактабда ташкил этилган янги синфхона ва ундаги шарт-шароитлар билан  яқиндан танишди.

-Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия тизимидан бошланади, – дейди депутат Ш.Уришов. – Ёш авлодга  замонавий, сифатли таълим-тарбия бериш, уларни Ватанимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшадиган, миллий кадриятларимизни  кўз қорачиғидек  асрайдиган  ёшларни камолга  келтириш бизнинг асосий вазифамиз  ҳисобланади. Эртанги кунимиз, давлатимизнинг эртанги ривожланиши шу ёшларимиз қўлида. Эртанги Ўзбекистонни ривожланган, юқори салоҳиятли давлатлар қаторида кўришни хоҳласак, бугунги ёшларимизга яхши билим беришимиз керак. Таълимга, ёшларга берилаётган эътибор келажакда ўз мевасини беради, албатта.

 

Гўзал ЖЎРАЕВА,

“Адолат” СДП Ангрен шаҳар Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+