Депутат «Мевазор» маҳалласида қабул ўтказди

16.05.2022 13:05:30

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг "Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари депутатларини ўзлари сайлаган округларида фуқаролар қабулларини ўтказиш ҳамда фуқароларни  қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш тўғрисида”ги қарорига кўра, Чилонзор тумани маҳаллаларида шаҳар ва туман кенгашлари депутатларининг фуқаролар қабули ўтказилмоқда.

тош1_1

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши депутати Беҳзод Тўхтамуродов томонидан тумандаги “Мевазор”, “2-Қатортол”, “Яккабоғ” маҳаллалари аҳолиси учун фуқаролар қабули ўтказилди.

Қабул жараёнида 20 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилди. Айрим мурожаатчиларнинг муаммолари шу ернинг ўзида ҳал этилди. Ўрганилган бошқа мурожаатлар бўйича эса тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш режалари тузилди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+