Депутат муаммоларни бартараф этиш чораларини бошлаб юборди

25.03.2022 16:03:54

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоев хонқалик сайловчилари ҳузурида бўлиб, уларни кўпдан ўйлантириб келаётган муаммоларга ечим топишга киришган.

Хусусан, Хонқа туман “Знахос” маҳалласида яшовчи   аҳоли  томонидан  маҳаллада жойлашган “Бобо Хўжа бобо” жоме масжидга борадиган  йўлда пиёдалар юрадиган йўлакча, ҳамда тунги чироқлар йўқлиги боис  кўплаб  муаммолар содир бўлаётганини баён этишди.  Депутат сайловчилар мурожаатлари юзасидан  ўрганиш ишларини олиб борди. Депутатнинг таъкидлашича пиёдалар йўлакчаси ва тунги чироқ масаласи бир ой ичида  ижобий ечим топади.

Шу маҳаллада яшовчи  нафақахўр Эгамберган  Қаландаровнинг  пилла етиштириш  бўйича  тут боғига зарурияти борлиги тўғрисида амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати  ҳам қаноатлантирилди.  Депутат мазкур мурожаат юзасидан  туман   пилла  корхонаси раҳбариятига оғзаки мурожаат этди ва мурожаатчига  шу йил  тут боғи учун ер ажратиладиган бўлди. 

Хоразм 1

Депутат М.Қурбонбоев тумандаги  “Маштўғай” маҳалласида фаолият олиб бораётган Оилавий шифокорлик пункти жамоаси билан суҳбатлашди ва яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди, кундузги муолажалар хонасида даволанаётган беморлар билан мулоқот қилди.  

Жамоа билан суҳбат жараёнида  Давлатимиз томонидан тиббиёт соҳасига ҳамда соҳа ходимларига яратилган  имкониятлар хусусида сўз юритди. Жорий йилнинг 18 март куни пойтахтимиздаги Анжуманлар саройи Президент  Ш.Мирзиёевнинг соҳа ходимлари билан очиқ мулоқоти тўғрисида дилдан  суҳбат ташкил этилди.

Шунингдек,  депутат учрашувлари давомида давлатимиз томонидан инсон қадри учун  амалга оширилаётган ислоҳотлар, қарор ва фармонларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида атрофлича тушунчалар берди.

Меҳнат фахрийлари, кекса нуронийлар ўз ҳаётларидан рози эканлиги тўғрисида илиқ фикрларини билдириб, шукрона келтиришди.

Мулоқотлар давомида  сайловчилар томонидан баён этилган  бошқа бир қатор мурожаатлар ҳам депутатнинг диққат марказидан жой олди ва муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирлари бошлаб юборилди.

 

                                                                                                Замира АБДУЛЛАЕВА,

                                                   “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот котиби

                                                                        

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+