Депутат муаммоларни бартараф этмоқда

28.11.2022 17:11:29

Айни кунларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мақсуд Қурбонбоевнинг хонқалик сайловчилари билан очиқ мулоқотлари ўтказилмоқда.

Депутат туман ҳокими ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари билан биргаликда «Қорамози» маҳалласидаги «Гужумли» кўчасининг 5 та тор, Саноат, Янги аср кўчаларидаги 6 кмгача бўлган масофага янги ётқизилган шпеснинг сифат даражаси юзасидан ўрганиш ишлари олиб борди. Ўрганишлар натижасида ётқизилган шпес сифатининг узоққа чидамлилик даражаси паст экани аниқланди. Муаммони бартараф этиш мақсадида текислаш ишларини қайтадан, сифатли қилиб амалга ошириш масаласи кўрилиб чиқилди ва қўшимча шпес ташалиб, муаммо бартараф этиладиган бўлди.

Депутат етакчилигидаги фаоллар «Гулистон» маҳалласида жойлашган 19 - сон мактабга ташриф буюришди ва у ердаги 2022 - 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 211-банди ижроси юзасидан тумандаги бошланғич (1-4) синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминланаётганлик, мактабдаги синф хоналарини қай даражада жиҳозланганлик, ўтилаётган дарсликларнинг сифат юзасидан ўрганиш ишларини олиб боришди.

Шунингдек, туман марказида давом этаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

Депутатнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

 

                                                                                    Замира Абдуллаева,

                     “Адолат” СДП Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот  котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+