Депутат мурожаатларни ижобий ҳал этмоқда

30.05.2022 17:05:18

Жорий йилнинг 25-28 май кунлари Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг “Адолат” СДП фракциясидаги аъзоларининг сайлов округларида сайловчилар билан учрашув ўтказишлари белгиланган эди.

Шунга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Абдуллаева Ойдин Ўтамуродовна томонидан Миробод туманида мавжуд муаммолар бўйича ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишлар жараёнида “Наврўз” МФЙда истиқомат қилувчи Б.Новоотовадан ёзма мурожаат келиб тушди. Мазкур мурожаат жойига чиқиб ўрганилганида Саракўл кўчаси 136 уйда истиқомат қилувчи қўшниси Т.Жирноклеева ўз уйида ноқонуний қурилиш қилаётгани аниқланди. Фуқаро Б.Новвотова бу бўйича Миробод туман фуқаролик судига мурожаат қилган. Суд орқали ажрим қарори чиқарилган. Аммо суд қарори Миробод туман Мажбурий ижро бюросига жўнатилмагани сабабли хозирги кунда қарор ижроси таъминланмаган.

Депутат О.У.Абдуллаеванинг мурожаат юзасидан амалга оширган амалий ишлари туфайли Миробод туман фуқаролик суди томонидан чиқарилган қарор нусхаси Миробод туман Мажбурий ижро бюросига йўналтирилди.

 

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+