ДEПУТАТ НАВОИЙ ТEХНОПАРКИ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИ

28.06.2024 13:06:38

Мамлакатимизда амалга оширилаётган жадал ислоҳотлар натижасида юртимиз ҳар жиҳатдан тараққий этиб бормоқда. Бу борада парламентимиз депутатларининг ҳам ўрни беқиёс. Айниқса, депутатларнинг ўзи сайланган сайлов округларидаги сайловчилар билан юзма-юз мулоқотлар ҳамда учрашувлари муҳим дастуруламал бўлмоқда.

Хусусан, 34-Навоий сайлов округидан сайланган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Инна Коржикованинг ўз сайлов округидаги ижтимоий соҳа объектларида бўлиб сайловчилар билан учрашди.

шундай учрашувлардан бири Навоий шаҳридаги «Навоий вилояти ёшлар технопарки»да бўлиб муассаса фаолияти билан танишди.

Технопарк директори Аброр Абдуғаниевнинг айтишича, «Навоий вилояти Ёшлар технопарки» 2022 йил июнь ойидан буён фаолият кўрсатмоқда.

Муассасада бугунги кунда робот техника, электроника, механика, тридий макс ҳамда IT йўналишларида 500 га яқин болалар таълим олмоқда.

Бу ерда болалар учун коворкинг яъни кутубхона ташкил қилиниб, 800 га яқин китоблар ва онлайн кутубхона ташкил қилинган.

Шунингдек, «ФБЛАБ лабаратория» яъни ўқув ишлаб чиқариш лабораторияси ташкил қилиниб у ерда болалар амалий дарсларни ўрганиши йўлга қўйилган.

Технопарк ҳозирда Бухоро вилояти IT мактаби билан ҳамкорликда ишлаб, малакали кадрлар тайёрлаб келмоқда.

Депутат учрашув давомида ушбу муассаса фаолиятини янада самарали ташкил этишга қаратилган ўз тавсияларини билдирди. Шу билан бирга партиянинг «Таълим сифати партия нигоҳида» лойиҳаси доирасида ҳамкорликни тизимли йўлга қўйишга келишиб олинди.

«Адолат» СДП
Навоий 
вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+