Депутат оилавий поликлиника ва мактабга ҳомийлик қилди

22.09.2022 12:09:51

Қувасой шаҳридаги «Кокилон» маҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига тиббий хизмат кўрсатувчи 8-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасининг мавжуд биносини жорий таъмирлаш бўйича олиб борилаётган ишлар Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари – М. Меҳмонов, А.Назиров, шаҳар ҳокими ўринбосари А.Мамажонов билан биргаликда ўрганилди.

фар2_23

Ўрганиш давомида масъулларга таъмирлаш сифати бўйича тегишли тавсиялар берилди. Депутат Музаффар Меҳмонов мазкур бинонинг том қисми ва бинони жорий таъмирлаш ишлари маблағ сабабли оқсаётганлиги учун барча харажатларни ўз зиммасига олди.

Шунингдек, депутат шаҳардаги 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари қишин-ёзин фойдаланишлари учун мактаб спорт залини мукаммал таъмирдан чиқарилишига кўмак берди.

Мазкур мактабнинг битирувчи ўқувчиларидан бири Х.Н IT йўналишига жуда қизиқади. Аммо оилавий шароити туфайли қўшимча машғулотларга боролмайди ёки уйда шуғулланиши учун зарур компьютер жамланмасига эга эмасди. Депутат ушбу ўқувчини ўз ҳомийлигига олиб, қўшимча дарсларга бориб келиш харажатларини қоплайдиган бўлди. Уйда тайёргарлик кўриши учун компьютер жамланмасини ҳам совға қилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+