Депутат олмазорлик аҳоли мурожаатларини ўрганди

18.05.2022 16:05:35

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 2022 йил 7 майдаги “Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари депутатларини ўзлари сайлаган округларида фуқаролар қабулларини ўтказиш ҳамда фуқароларни кўп йиллардан бери қийнаб келаётган муаммоларни баратараф этиш тўғрисида”ги қарори тасдиқланди.

Олмазор туманидаги “Олтинсой”, “Ҳислат”, “Бўстонобод”, “Исломота”, “Мискин”, “Қичқириқ”, “Тараққиёт”, “Хончарбоғ”, “Чилтугон” маҳаллаларида Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Луиза Хикматова иштирокида фуқаролар қабули ташкил этилди.

Унда маҳаллалар аҳолиси томонидан кўплаб масалалар бўйича мурожаатлари тингланди.

тошкентш2_1

Қабулда Олмазор туманининг хоким ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М.Дадаходжаева, Олмазор туман Кенгаши депутатлари ҳамда туман халқ қабулхонаси мудири Б.Эшниёзовлар иштирок этди.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+