Депутат ўз сайловчилари билан учрашди

12.08.2022 12:08:28

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан Самарқанд вилоят кенгашига сайланган депутат Инобат Бобоқулова сайлов округидаги фуқаролар билан учрашди. Пастдарғом туманидаги Хончарбоғ маҳалласида бўлиб ўтган учрашувда депутат дастлаб мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳиятини аҳолига етказган бўлса, тадбирнинг иккинчи қисми сайёр қабулга айланди.

Депутат ташаббуси билан ушбу қабулга жалб этилган мутасадди ташкилот раҳбарлари, масъуллари биргаликда аҳолининг мурожаатларини тинглади.

паст2

Сайёр қабул давомида келиб тушган 40 га яқин мурожаатларнинг аксариятига шу жойнинг ўзида ечим топилди. Қолган масалалар эса ўрганиш учун назоратга олинди.

паст3

Депутат Инобат Мелиевна кўтарилган барча муаммолар юзасидан тегишли мутасаддиларга ваколати доирасида мурожаат этилганини фуқароларга маълум қилиб, ижроси назоратда эканлигини, тез кунда амалий ечим топишини қайд этиб ўтди.

Хонбуви Хайитова,

Ўзбекистон "Адолат" СДП Пастдарғом туман Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+