Депутат пахтакорлар ҳузурида

21.09.2022 18:09:05

Айни кунларда далаларда иш қизғин. Миришкор деҳқонларимиз етиштирган пахта ҳосилини ёғингарчиликларга қолдирмай йиғиб териб олиш учун пахтакорларимиз тиним билмай меҳнат қилишмоқда.

Сурхондарё вилояти пахтакорлари ҳам жорий йилда шартномавий режа бўйича 200 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони жамғаришни мақсад қилган.

Ана шу эзгу ният йўлида ушбу қишлоқ хўжалиги мавсуми давомида воҳалик пахтакорлар барча зарур агротехник жараёнларга амал қилган ҳолда етиштирган мўл ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмай, тез, сифатли, камхарж ва исроф қилмай териб-йиғиб олиш учун астойдил меҳнат қилмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлари ҳам ўз ташаббусларига кўра ҳудудий Кенгашлар фаоллари билан бирга ҳудудлардаги далаларида пахта йиғим-теримида иштирок этишиб, пахта йиғим-теримида жонбозлик кўрсатиб келмоқда. Туманларда ташкил этилган отрядларда меҳнат қилаётган теримчилардан хабар олиниб, уларга яратилган шароит ҳам ўрганилмоқда.

Хусусан, Халқ депутатлари Шўрчи туман Кенгаши депутати Урол Шерханов бошчилигидаги туман Кенгаши ва партия туман «Аёллар қаноти» Кенгаши вакиллари тумандаги «Бобоқул Фермер хўжалиги» даласига ташриф буюришиб, пахта териш жараёнлари ва теримчи аёллар билан учрашиб, теримчиларга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

сур2_3

- Бугун депутатлар жойларда ўз ташаббуслари билан кўплаб хайрли ишларни амалга оширмоқда. Шулардан бири сифатида оқликка бурканган пахтазордаги йиғим-терим ишларига кўмаклашишни мисол қилсак бўлади Йиғим-теримда иштирок этаётган ҳашарчи-теримчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун партия туман Кенгаши ташаббуси билан санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, тарғиботчилар ҳамда фаоллардан иборат тарғибот гуруҳлари айни кунларда пахта далаларида бўлиб, теримчиларга куч-ғайрат ва яхши кайфият улашмоқдалар,-дейди депутат Урол Шерханов.- Теримчи-ҳашарчилар ҳолидан хабар олиш, уларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш, маърифий тадбирлар ташкил этиш, уюшмаган ёшлар ва аёлларни пахта теримига жалб қилишга асосий эътибор қаратилмоқда. Партиянинг дастурий мақсадлари, ғоялари тарғиботи аҳоли ва ёшлар орасида янада кучайтирилиб, тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ҳорманг, пахтакорлар!» шиори остида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.Иш жараёнида пахтакорларга яратилган шароитлар ҳам атрофлича ўрганилди. Депутатларнинг ташаббуслари билан терилган пахта оз бўлсада хирмонга қўшилган ҳиссамиз деб биламиз

– Ҳамжиҳатликда меҳнат қилишда ҳикмат кўп, – дейди «Бобоқул фермер хўжалиги» аъзоси Эркин Атоев. – Мана бугун тумандаги депутатлар ўз ташаббуслари билан пахтазорга келди. Кун давомида пахта териб, умуммиллий бойлик учун ҳисса қўшишди. Бундан бениҳоя хурсандмиз. Биз пахтанинг бир мисқолини ҳам нест-нобуд қилмай териб олишимиз шарт. Вақт кутиб турмайди. Ана шундай паллада елкадош бўлган партия вакилларига раҳмат айтамиз.

Пахта йиғим теримида фаол иштирок этаётган аёлларга депутат ҳомийлигида совға саломлар улашилди.

Депутатларнинг бундай эзгу ишлари жойларда давом этмоқда.

Дилафрўз Раҳматова,

“Адолат” СДП Сурхондарё вилояти Кенгаши

мафкуравий ишлар бўйича бош мутахассиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+