Депутат саховати ўксик дилларга қувонч бағишлади

15.07.2022 09:07:36

Халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашига “Адолат” СДПдан сайланган депутат Абдурауф Аҳмедов томонидан муборак айём Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Республикаси кўзи ожизлар жамияти Бухоро вилоят бўлими аъзоларига файзли дастурхон ёзилиб,  байрам дастури ташкил этилди.

бухоро3_2

Аввало депутат А.Аҳмедов жамият аъзоларини қутлуғ айём билан табриклаб, самимий тилакларини билдирди. Уларга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик тилади.

бухоро2_5

Шундан сўнг кўзи ожизлар жамияти аъзолари турфа хил ноз-неъматлар билан безатилган байрамона дастурхон атрофида жам бўлдилар. Кўтаринки руҳда ўтган айём жамият аъзоларида ўзгача таассурот қолдирди.

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+