Депутат сайловчиларга ҳисобот берди

15.12.2021 17:12:53

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёевнинг лавозимга киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталари қўшма мажлисидаги нутқида халқ вакиллари бўлган депутатларни халқимизга яқинлаштириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш ва фуқароларнинг ўзи сайлаган номзодларига ва сиёсий партияларга бўлган ишончини ошириш ҳақида алоида таъкидланди.

Бугун Сирдарё тумани Бахт шаҳрида жойлашган мусиқа ва саънат мактаби биносида  “Адолат”  СДП вилоят Кенгаши  депутати Салохиддин Элмурадов томонидан 2021 йил  – «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили» Давлат дастури хамда ўз депутатлик фаолияти юзасидан ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Тадбирда Бахт шаҳридаги Ишонч,Тинчлик, Хазина, Тадбиркор маҳаллалари аҳолиси, маҳалла раислари, туман газ, сув, электроэнергия, Бандликка кўмаклашувчи марказ маъсул ходимлари иштирок этишди.  

Тадбирни Бахт шаҳар ҳокими Х.Файзуллаев кириш сўзи билан очиб бериб депутат томонидан Бахт шаҳрида амалга оширилган ишлари тўғрисида иштирокчиларга қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг  “Адолат”  СДП вилоят Кенгаши  депутати Салохиддин Элмурадов 2021 йил учун 60 дан ортиқ депутатлик сўрови чиқарилганлиги, фаолият давомида йўл, боғча, мактаб, шифохона, сув, электр, газ масалаларида аҳолидан мурожаатлар келганлиги ,мурожаат юзасидан тегишли мутасадди ташкилотларга депутат сўрови чиқарилгани ,чиқарилган сўровлар натижасида муаммолар ижобий ҳал этилгани тўғрисида гапирди.

Депутат маҳаллаларда «ҳоким ёрдамчиси» лавозими жорий этилиши хақида гапириб    «Ҳоким ёрдамчиси маҳаллада тадбиркорларнинг лойиҳаларига ёрдам бериши, касб-ҳунарга ўқитиш, томорқа, бўш ер ва бинолардан унумли фойдаланишни ташкил этиши, бу орқали, янги иш ўринлари яратиш, жон бошига даромадни ошириш ва камбағалликни қисқартиришга масъул бўлиши тўғрисида йиғилиш иштирокчилари тушунтириш бериб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган учрашув давомида фуқаролар 10 дан ортиқ бандлик, ички йўллар, томорқа, электр энергияси, уй-жой билан таъминлаш, банклардан имтиёзли кредит олиш каби мурожаатларини билдиришди.

Фуқаролар томонидан билдирилган айрим мурожаатлар депутат ва шаҳар ҳокими томонидан алоҳида назоратга олинди. Хусусан, шаҳарнинг “Хазина” маҳалласи  аҳолисини йиллар давомида қийнаб келаётган Ибрат кўчасидаги симёғочлар, ҳамда электр энергиясининг паст кучланишдалиги каби муаммолар юзасидан депутат томонидан мутасадди раҳбарларга  мурожаат қилиниши, шаҳар хокими томонидан январ ойига махаллий бюджет маблағидан  зарур бўлган 5 дона бетон симёғочлар ўрнатилиб янги кучланишдаги трансформатор ўрнатиладиган бўлди.

Тинчлик МФЙ фаоли Х.Хаджаев томонидан “Адолат”  СДП вилоят Кенгаши  депутати Салохиддин Элмурадов  хамкорлигида чиқарилган  “Сирдарё халқ таълими фидойилари”ва “Табаррук ва азиз сиймолар” китоблари нашрга чиқишида қилган хизматларини алоҳида эътироф этдилар.  

Йиғилиш якунида  халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари, сиёсий партияларнинг ҳудудий ташкилотлари фаолиятидаги мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, бунда жойларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан таъсирчан депутатлик назоратини ўрнатишда доимий комиссиялар, депутатлик гуруҳлари ҳамда депутатлар фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида депутатлик гуруҳи томонидан қилинидагин ишлар белгилаб олинди.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+