Депутат сайёр қабул ўтказди

16.09.2022 09:09:35

«Адолат» СДП Пешку туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Фарҳод Болтаев томонидан партиянинг «Муаммо билан юзма-юз» лойиҳаси доирасида тумандаги «Хуррам» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли иштирокида «Депутат қабули» номли сайёр қабул ўтказилди.

Аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида бўлиб ўтган фуқаролар қабулида аҳоли томонидан турли мазмундаги мурожаатлар келиб тушди. Жумладан, ҳудуд аҳолиси томонидан электр қувватини етказиб берувчи симёғочларнинг яроқсиз ҳолатида эканлиги айтилиб, янгисига алмаштириш кераклиги, имтиёзли кредит олиш бўйича ҳамда ҳудуднинг ички йўлларини асфальтлаштириш каби турли хил муаммолар билдирилиб, ушбу муаммоларнинг ечимида депутатдан амалий ёрдам сўралди.

Учрашувда маҳалла аҳолиси томонидан билдирилган аксарият мурожаатлар ва таклифлар шу жойнинг ўзида бартараф этилиб, муддат талаб қилинадиганлари бўйича эса масъул мутасаддилар белгиланиб, тегишли ташкилотларга депутат Ф.Болтаев томонидан депутатлик сўровлари чиқарилди ва ижроси назоратга олинди.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+