Депутат Ширин шаҳар ИИБ ходимлари билан учрашди

01.12.2021 12:12:42

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Джанибекова Нодира Абдусаломовна Ширин шаҳрига ташриф буюрди ва шаҳар Ички ишлар бўлими ходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда бугунги кунда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги лойиҳаси кенг муҳокама қилиниб, профилактика инспекторларининг бу борадаги фикр ва мулоҳазалари эшитилди.
Шунингдек, ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ҳамда жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган муҳим вазифалар таъкидлаб ўтилди.
Маълумот учун, Ширин шаҳрида жорий йилнинг дастлабки 10 ойида барча турдаги жиноятлар 58 тани ташкил этган бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноятлар сони 25 тага ошган.

“Адолат” СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+