Депутат спорт мусобақаларида ғолиб бўлди

18.07.2022 09:07:49

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарори билан Спортни ривожлантириш вазирлигининг жойлардаги ҳудудий бошқармалари билан ҳамкорликда “Парламент ўйинлари” спорт мусобакалари ташкил этилди. Мусобоқада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар маҳаллий Кенгаш депутатлари фаол иштирок этди.

Бугунги кунга қадар ҳудудларда ушбу мусобақанинг 2 босқичи ҳам якунланиб, ғолиблар аниқланди.

Унга кўра, 400 нафардан ортиқ депутатлар орасида Халқ депутатлари Мирзо Улуғбек туман Кенгаши депутати Шоанвар Шомаҳмудов республика бўйича фахрли 2-ўринни қўлга киритиб, махсус диплом билан тақдирланди. Бундан аввал Тошкент шаҳар миқиёсида ўтказилган мусобақаларда депутат биринчиликни қўлга киритиб, республика мусобақаларига йўлланмани қўлга киритган эди.

тош2_4

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши депутат Шоанвар Шомахмудовни ушбу эришган юксак ғалабаси билан самимий муборакбод этади! Ғалабалар бардавомлигини тилайди!

тош3_5

 Сиз ҳам спорт билан шуғулланинг! Зеро, Спорт – соғлик гарови!

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши матбуот котиби

 

 

 

 

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+