Депутат ташаббуси билан 2 километрлик йўл таъмирланди

22.08.2022 13:08:23

Одамларнинг фикр таклифларини эшитиш ҳамда муаммо ташвишларини енгиллаштириш учун халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон «Адолат» СДП депутатлик гуруҳи аъзолари фуқаролар билан мунтазам учрашувлар ташкил этишяпти. Депутатлик гуруҳи раҳбари Руиддин Раупов жорий йилнинг 5 июль куни Қарши шаҳридаги Маҳаллот маҳалласи аҳолиси билан юзма-юз мулоқот қилганида фуқаролар ички йўлларнинг носозлигидан шикоят қилишган эди. Мурожаат жойида ишчи гуруҳ тузиб ўрганилди. Камчиликлар борлиги аниқланди.

қар2_1

Муаммони бартараф этиш учун вилоят ҳокими ўринбосарига депутатлик сўрови юборилди. Шундан сўнг масала ечимини топди. Истиқлолнинг 31 йиллиги олдидан маҳалланинг 2километрдан ортиқ ички йўллари Қарши шаҳар ободонлаштириш бўлими йўлсозлари томонидан таъмирланди. Худди шундай муаммо билан Мағзон МФЙ фуқаролари ҳам мурожаат қилишган эди. Депутатлик сўрови орқали бу масала ҳам ҳал этилди.

қар3_1

Бугун маҳаллага депутатлар ва партия фаоллари ташриф буюриб, аҳоли билан «Ўзбекистон инсон қадри улуғланган юрт» лойиҳаси доирасида «Адолат инсон қадри учун» мавзусида тадбир ташкил этишди. Мустақиллик байрами арафасида уюштирилган учрашув, маҳалладаги ободончиликлар аҳолининг хурсандчилигига қувонч улашди. Аҳоли ўзида бахтиёрлик ҳиссини туйди.Байрам олди маҳалла фуқаролари партия аъзолари иштирокида ҳашар уюштирилди.

 “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.  

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+