Депутат ташаббуси билан 22 нафар фуқаро иш билан таъминланди

13.07.2022 12:07:01

Шу кеча-кундузда муҳтарам Президентимиз бошчилигида янги Ўзбекистон давлатини барпо этиш учун кенг қамровли ишлар олиб бориляпти. Давлатимиз раҳбари белгилаб берган дастурлар, вазифалар асосида партиямиз дастурида белгиланган вазифаларнинг самарали бажарилиши, халқ билан мулоқотда кўтарилган масалалар ечимини ўз вақтида таъминлаш “Адолат” СДПнинг нуфузини янада ошириш халқ депутатлари Қарши шаҳар Кенгаши депутатларининг  доимий эътиборида бўлиб келаётир

қарши333_1

Депутат Акмал Бегматов Чармгар МФЙда яшовчи фуқаролар билан тез-тез мулоқот уюштириб, одамларнинг дарду ташвишларини  енгиллатишга баҳоли қудрат ҳисса қўшяпти. У  шу йил 10 июнь куни Нормурод Каримов хонадонида бўлганида, оила етакчиси даволаниш учун ордер олиб беришда ёрдам сўраган эди. Депутат вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси орқали унга соғлигини тиклаб олиши учун ордер олиб берди. Шунингдек, Буюк Турон, Темирйўлчилар маҳалласида яшовчи  кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларнинг 14 нафар фарзандлари  ҳамда уйда ўтирган 8 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда беғараз ёрдам кўрсатди.

Айни пайтда 22 нафар фуқаролар ижтимоий фойдали меҳнат билан шуғуллана бошлади.

                                                         

Ўзбекистон “Адолат” СДП Қашқадарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

 

                                                           

                                     

          

            

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+