Депутат ташаббуси билан «Хонобод» маҳалласи хавфсиз ҳудудга айлантирилди

17.07.2024 19:07:34

Ёзёвон тумани Фарғона вилоятининг чўл ҳудудларидан бири саналади. Бу ерда турли миллат вакиллари дўст-биродар, қуда -анда бўлиб яшаб келмоқда. Тумандаги «Хонобод» маҳалласида бугунги кунда 3700 нафардан зиёд аҳоли истиқомат қилади. 30 июль Халқлар дўстлиги куни арафасида Ўзбекистон «Адолат» СДПдан халқ депутатлари Ёзёвон тумани Кенгашига сайланган Баҳодиржон Юсуповнинг ташаббуси ва тадбиркор Дилшоджон Сулаймоновнинг ҳомийлиги остида мазкур маҳалланинг 13 та кўчасининг кириш йўлакларига кузатув камералари ўрнатилди. Бунинг учун ҳомий томонидан 42 миллион сўм маблағ сарф этилди.

-Маҳалламизда 532 та хонадон мавжуд бўлиб, уларда 3705 нафар аҳоли истиқомат қилади. Маҳалланинг каттаю-кичиги тадбиркорнинг саховатидан чексиз миннатдор, — дейди маҳалланинг ёши улуғи Мамасиддиқ Мелиев. –Телевизорларда кузатув камералар ўрнатилган маҳаллаларни кўрсатилса ҳавас қилардик. Энди ўзимизнинг маҳалламиздан кўнглимиз ҳам тўлди. Ҳамма дуода.

«Адолат»нинг шундай тадбиркор фаоллари ва адолатпарвар депутатлари бор экан, халқ ҳамиша уларга суяниб, яхшиликларга қувониб яшайверади.

Гулчеҳра Аҳмедова
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилояти Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+