Депутат ташаббуси билан ички йўллар таъмирланди

19.09.2022 17:09:28

Бугунги кунда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилиб, йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар ҳал этилмоқда.

Бу янгиланишлар тўлқини энг чекка қишлоқларимизга ҳам етиб бориб, маҳаллалар обод бўлиб, аҳолининг турмуш даражаси яхшиланиб боряпти. Олиб борилаётган ишлар кўлами ва аҳамиятини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.

Мана шундай ободончилик ишларидан бири Зомин туманида «Бирлик» маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам амалга оширилмоқда.

Халқ депутатлари Зомин туман Кенгаши депутати Акрам Худойназаров ташаббуси билан мазкур маҳалла фуқаролар йиғинидаги Фидойи кўчасининг 500 метр қисми шағал билан текисланиб, асфальт ётқизилиб, маҳалла аҳлига қулайлик яратиб берди.

жиз2_2

Айтиш жоизки, тумандаги «Бирлик» маҳалласи Фидойи кўчасида истиқомат қилувчи фуқаролар ёмғирли кунларда кўчага чиқишда қийинчиликка дуч келишарда. Чунки ёзда чанг, қишда лой кўчалардан юриш одамларга, айниқса, мактаб болаларига қийинчилик туғдираётган эди.

жиз3_2

Дарҳақиқат, йўллар элларни-элларга, манзилларни-манзилларга туташтирувчи муҳим воситадир. Давлатимиз томонидан йўл қурилиши соҳасига қаратилаётган жиддий эътибор ҳудудларни ободонлаштириш, йўловчи ва ҳайдовчиларга бирдек қулайлик яратиш, одамларнинг мушкули осон, турмуш даражаси эса янада фаровон бўлишига хизмат қилади, албатта. Депутатимизнинг хайрли иши - маҳалла аҳлининг оғирини енгил қилгани маҳалладошлар қувончига қувонч қўшди. Бунинг учун ҳар бир фуқаролар бундан миннатдор.

 “Адолат” СДП Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+