Депутат ташаббуси билан йўллар асфальт қилинди

31.08.2022 15:08:14

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев ўз сайлов округига февраль ойидаги ташрифи чоғида Вобкент туман «Кумушкент» МФЙда яшовчи аҳолининг муаммо ва таклифларини ўрганишлари давомида фуқаролар томoнидан йўл муаммоси кўтарилган эди. Яъни, маҳалла фуқаролар йиғинининг «Минглар» ва «Буччалар» қишлоқлари оралиғидаги ички йўлнинг торлиги ҳамда таъмир талаблиги, автотранспорт воситаларининг қатнови билан бирга аҳоли ва ўқувчиларнинг мактабга қатнашда ноқулайликлар келтириб чиқараётгани фуқаролар мурожаатида қайд этилган эди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Қодир Жўраев аҳолининг ушбу мурожаати юзасидан масалани жойига чиқиб, ўрганиш ишлари олиб боради ва фуқаролар мурожаатига аниқлик киритади. Ўрганишлар чоғида ҳақиқатдан ҳам ушбу йўл жуда таъмирталаб ҳолатда эканлиги, боз устига йўлнинг икки томонидан тут дарахтлари ўсиб, йўлни янада торайтириб қўйгани, пиёдалар йўлакчаси йўқлиги сабабли мактабга қатнаётган ўқувчилар ва ўқитувчиларга анча ноқулайликлар туғдираётгани маълум бўлди. Шундан сўнг депутат мазкур йўлни таъмирлаш ишларини ҳудудий дастурга киритишни сўраб туман раҳбариятига депутатлик сўрови юборган эди. Натижада, сўров ижобий ҳал этилиб, депутат Қодир Жўраевнинг ташаббуси билан «Кумушкент» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Минглар» ва «Буччалар» қишлоқлари оралиғидаги ички йўл ҳозирда тўлиқ таъмирланиб, текис ва равон йўлга айланди. «Кумушкент» аҳли депутат Қ.Жўраевга ҳамда йўлсоз қурувчиларга ўз миннатдорчилигини изҳор этиб, беҳад хурсанд эканликларини билдирди.

Мухтасар ЗОХИДОВА,

“Адолат” СДП Бухоро вилоят Кенгаши матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+