Депутат ташаббуси билан йўллар равон бўляпти

11.05.2021 14:05:47

Йўллар халқимизни обод манзиллар сари элтувчи, аҳолининг оғирини енгил қилувчи жамоатчиликнинг энг серқатнов маконидир. Айниқса, бу нурли манзилларнинг равонлиги инсонларнинг манзил-маконини яқин қилишда, аҳолига ёрқин кайфият улашишда бебаҳо ҳиссадир.

Бироқ бу йўллар яроқсиз ҳолга келса, қиш ва баҳорнинг қор-ёмғирлари натижасида лойгарчиликлар, кўлмак сувлар аҳолининг оворагарчилигига сабаб бўлса, барчада бирдек ташвиш уйғотади.

Вилоятимизда юзага келган ҳақиқий ҳолат ва унинг ривожланиш даражасидан келиб чиқиб, аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда, Халқ депутатлари Сариосиё туман Кенгашидаги Ўзбекистон “Адолат” СДП депутатлик гуруҳининг фаол депутатларидан бири Шавкат Сурхонов томонидан партиянинг “Муаммо билан юзма юз” лойиҳаси доирасида туман, шаҳарлардаги йўллар, ички йўллар ҳолати бўйича ўрганишлар олиб борилди. Айниқса, Сариосиё туманидаги “Бойсунобод” маҳалласидаги аҳоли билан ўтказилган учрашувларда ҳудуддаги авто ва ички йўллар кўп йиллардан буён таъмирланмасдан келинаётганлиги маълум бўлди.

Депутатимиз муаммони ўрганиб чиқиб, туман ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотларга мурожаат қилди. Айни кунда депутат саъй-ҳаракати билан мазкур маҳалладан ўтувчи автойўл ва маҳалла ички йўлларига тош ётқизилиб, асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳноза Сайдуллаева, “Бойсунобод” МФЙ фуқароси:

- Ўнқир-чўнқирлар машиналарнинг ҳаракатланишида, айниқса, баҳор ойларида болаларимизнинг мактабга боришида қийинчилик туғдирарди. Қурувчиларнинг меҳнати билан йўлимиз қайта таъмирланмоқда. Бу эса аҳолимизнинг кайфиятини кўтармоқда.

Юртимиз қишлоқларида олиб борилаётган бунёдкорлик ишларидан бугун халқимиз мамнун. Даҳлдорлик ҳисси ошиб бормоқда. Маҳалла йўлларидаги турли хил кавлаш, қувур ётқизиш каби бузилишлар ҳолатларининг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини доимий равишда кучайтириб бориш, бу борада депутатлик назоратини ўрнатиш долзарб масалалардан бириди.

Фахриддин ОРИФХОНОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП Сурхондарё вилоят Кенгаши мафкуравий ишлар бўйича раис ўринбосари

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+