Депутат ташаббуси билан мактаб ҳовлиси ва унга туташ кўчалар асфальтланди

31.08.2021 22:08:57

 

Халқ депутатлари Самарқанд шаҳар Кенгаши депутати Бобур Эргашов  яқинда сайланган бўлишига қарамасдан сайловчилар муаммоларини ўрганиб, тезкорлик билан ечим топиш йўлида ҳаракатларни олиб бормоқда.

Депутат сайлов округи ҳудудидаги аҳоли томонидан билдирилган мурожаатлар асосида 72-сонли умумтаълим мактаби ҳовлиси ва мактабга келувчи кўчаларни ўзи ҳисобидан таъмирлаш ишларини олиб бормоқда.

Мактабга келиш фарзандларимиз учун байрамга келишдик бўлиши, улар ўқийдиган масканларига қувонч ва иштиёқ билан келишлари керак.  Аҳоли томонидан қилинган мурожаатда мактаб ҳовлиси ва унга олиб келувчи йўлларни таъмирлаш масаласида ёрдам сўраган эди. Бу масалани кечиктирмаслик зарурлигини ҳис қилган ҳолда бугун таъмирлаш ишларини якунига етказаяпмиз - дейди депутат Бобур Эргашов.

 

Зилола ДЎСАНОВА,

“Адолат” СДП Самарқанд шаҳар Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+