Депутат ташаббуси ҳамжиҳатликка чорлади

12.09.2022 10:09:31

Табаррук қадамжоларга зиёрат қилиш киши маънавиятини юксалтиришга хизмат қилувчи омиллардан саналади. Етти Пирнинг юрти бўлмиш Бухоро қадим-қадимдан ислом динининг маънавий марказларидан бири бўлиб келган. Бу ердаги мадрасалар, масжиду мақбаралар, кўкка бўй чўзиб турган миноралар ҳали ҳануз кишиларни ўзига мафтун этиб келмоқда.

Партиянинг «Саховат – беназир қадрият» лойиҳаси доирасида Халқ депутатлари Когон туман Кенгашига «Адолат» СДПдан сайланган депутат Васила Қодирова ҳомийлигида тумандаги «Адолатли қайнона»лар учун Бухоро вилоятида жойлашган «Етти Пир» зиёратгоҳига саёҳат ташкил этилди.

«Адолатли қайнона»лар Бухоро вилояти бўйлаб «Етти Пир» зиёратгоҳини зиёрат қилиб, табаррук масканлар ва у ерда яшаб ўтган авлиёлар ҳаёти билан яқиндан танишдилар. Табаррук масканларга саёҳат жуда қизиқарли ва мазмунли ўтиб, партиямизнинг фаол аёллари нафақат маданий ҳордиқ чиқардилар балки, ўзлари учун маънавий озуқа олиб, ўз маънавий оламини янада бойитиб олдилар.

Мана, авлиёлар яшаб ўтган табаррук масканларни зиёрат қилдик. Зиёрат қилиш киши қалбига ўзгача завқ бағишлайди. Шу билан биргаликда авлиёлар ҳаёти инсон учун бир намуна, ўрнак вазифасини бажаради. Қолаверса, йўл-йўлакай ўзим каби партиямизнинг фаол аёллари билан дилдан суҳбатлашиб, ҳаётий тажрибалари билан ўртоқлашдик. Ҳамжиҳатликда, якдилликда гап кўп, ҳамжиҳатликда бошланган ишнинг якуни хайрли бўлади. Мана шундай савобли ишга қўл уриб, бизларни бирлаштирган депутатимиздан миннатдормиз - дейди, «Тутқун» маҳалла фуқаролар йиғинининг «Адолатли қайнона»си Шоҳиста Жўраева.

«Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+