Депутат ташаббуси сайловчиларни қувонтирди

21.06.2024 12:06:06

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Мўйсинжон Меҳмонов ташаббуси Исфайрамсой МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи аҳолини чексиз қувонтирди.

Маҳаллани обод ва хавфсиз ҳудудга айлантириш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш тамойилини ҳаётга татбиқ этиш мақсадида депутат томонидан ҳомийлик асосида маҳалланинг энг гавжум кўчалари марказлари ва ички кўчаларга ҳам махсус кузатув камералари ўрнатилиб, 24 соатлик назорат жараёни йўлга қўйилди.

-Инсон тинчлиги ва хотиржамлигидан қадрлироқ неъмат йўқ. Ахборот асри даврида ҳамма ўз юмушлари ва ҳаёт ташвишлари билан банд. Осойишталикни асраш эса ҳаммамиз учун ҳар бир даврда муҳим аҳамият касб этади. «Адолат» партиясидан сайланган депутатимиз аҳоли билан юзма –юз мулоқотларда, хонадонларга бориб ўрганиш жараёнларида муаммоларни тез ва аниқ ҳал этиши билан ҳурмат қозонган, — дейди Исфайрамсой маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Мирзашарифов. – депутатимиз Мўйсинжон маҳалла аҳолиси тинчлиги ва хотиржамлигини ўйлаб, ички кўчалар ва марказий кўчаларга ўндан ортиқ кузатув камераларини ўрнатиб бергани ҳаммамиз учун муносиб туҳфа бўлди. Ҳар бир оилада 2-3, нафардан ёш болалар бор. Аксарият аҳолимиз иш билан банд бўлгани учун ҳовлиларни назорати ҳам кафолатли бўлганидан қувондик. Айниқса, бу янгилик маҳалла еттилиги асосида фаолият юритаётган бизнинг ҳам ишларимизни самарадорлиги ортишига замин яратди.

Бир сўз билан айтганда бугун маҳалламиз тинчлиги, одамларимизнинг хотиржамлигидан миннатдормиз.

 

Гулчеҳра Аҳмедова 
"Адолат" СДП 
Фарғона вилоят Кенгаши 
Матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+