Депутат ташабусси билан ҳашар ўтказилди

31.07.2024 11:07:23

Мамлакатимиз Президентнинг «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорига кўра, жорий йил байрамни «Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!» шиори остида нишонланиши халқимиз томонидан эҳтиром билан қарши олинди.

Байрамни нафақат шаҳар ва туман марказларида, балки ҳар бир маҳалла, кўча ва хонадонларда кўтаринки кайфият ва ҳамжиҳатликда нишонлаш учун тараддуд ишлари кенг кўламда амалга оширилмоқда. Халқимиз орасида ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам ва меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ишларида адолатчилар барчага ибрат бўлишга ҳаракат қилмоқдалар.

Ўзбекистон «Адолат» СДПдан халқ депутатлари Фарғона туман Кенгаши депутатлигига сайланган Абдусамат Алобидинов ташаббуси билан тумандаги Фарғона МФЙ ҳудудида маҳалла аҳли билан ҳамжиҳат ҳашар тадбирлари ташкил этилди.

Маҳалла биноси ҳудуди тозаланиб, деворлар оқланди. Ариқ ва зовурлар чиқиндилардан тозаланди. Бу хайрли ҳаракат барча кўчаларда давом эттирилмоқда.

ГулчеҳраАҳмедова
Ўзбекистон «Адолат» СДП
Фарғона вилоят Кенгаши
матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+