Депутат томонидан 362 та хонадон ичимлик суви билан таъминланди

12.05.2022 11:05:47

Халқ депутатлари Сўх туман Кенгаши депутати С.Қозиев ташаббуси ва саъй-ҳаракатлари билан "Мулгон" МФЙ Ифтихор кўчасида яшовчи  аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 160 метр чуқурликдаги қудуқ қазилиб, сув чиқарилди. Натижада, 362 та хонадон сув билан таъминланди.

сув2

–   Сув  таъминоти масаласи  қишлоқ аҳлини анчадан буён қийнаб келаётган эди, – дейди Аҳмаджон Охунов. –  Депутатимиз кўмаги билан   муаммо ҳал бўлди. Сув тармоғи тортилиб, хонадонларга обиҳаёт олиб кирилди.  Қолаверса, мазкур қудуқ сувидан томорқани суғориш мақсадида фойдаланиш имкони ҳам яратилди.

Шунингдек, депутат томонидан  мазкур МФЙнинг Ибрат кўчасида яшовчи эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари  тарқатилди.

 “Адолат” СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+