Депутат томонидан ўқувчига компьютер жамланмаси совға қилинди

21.10.2022 09:10:36

Халқ депутатлари Қувасой шаҳар Кенгаши депутати Музаффар Меҳмонов шаҳардаги 27-умумтаълим мактабидаги ўрганишлари давомида ўқувчилар билан суҳбатлашган ва 11-синф ўқувчиси Зарифжон Абдувалиевнинг информатика ва ахборот-технологияга бўлган қизиқиши эътиборини тортган эди. Унинг ўз устида ишлаши учун моддий ва маънавий кўмак зарурлигини билгач, қўллаб- қувватлади.

Депутатнинг кўмаги натижа бериб, Зарифжон шаҳар фан олимпиадасида информатика фани бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади ва вилоят босқичига йўлланма олди. Ютуқлари бардавомлигини таъминлаш мақсадида депутат унга компьютер жамланмасини совға қилди.

- IT соҳасига жуда қизиқаман, – дейди Зарифжон. – Билимларимни янада мустаҳкамлаб, вилоят босқичида ҳам ўринларнинг бирини эгаллашга ҳаракат қиламан.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+