Депутат ва ёшлар учрашуви ташкил қилинди

22.11.2022 15:11:11

Ўзбекистон «Адолат» СДП Мирзаобод тумани Кенгаши томонидан тумандаги 3-умумий ўрта мактабининг фаоллар залида «Депутат ва ёшлар» учрашуви ташкил этилди.

Тадбирда «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши депутати ,шоир Муҳаммад Исмоилов ва «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов, туман халқ таълими ва Баркамол авлод мактабининг ўқитувчи ва ўқувчи ёшлари иштирок этишди.

Тадбирни «Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши раиси Жамол Комилов очиб бериб, Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати янада юқори босқичга кўтарилганлиги, ёшларнинг ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлиги, ёшлар ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватланаётганлигини таъкидлади.

Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати шоир Муҳаммад Исмоилов ўз сўзида мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан аҳамиятли эканлиги, ёшлар учун қаратилган эътибор, уларни қўллаб-қувватлаш даражаси кун сайин ортиб бораётгани, ўғил-қизлар учун кўплаб имкониятлар эшиклари очиб берилаётганлигини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, жараёнда шоир қаламига мансуб ватанпарварлик руҳидаги шеърлар ўқувчи-ёшлар томонидан ифодали ўқилиб, қўшиқлар ижро этилди.

Учрашув сўнгида шоир Муҳаммад Исмоил ёшларга эзгу тилаклари хамда дастхати билан ўзининг китобларидан совға қилди.

Бугунги тадбирни ноодатий ташкил этилганидан мақсад ҳам ёшлар билан янада яқин бўлиш, улар ичига кириб бориш, керак бўлса улар билан бирга орзу қилишдир. Зеро, бугун жамиятимизга ўзгача ёндашувга эга, салоҳияти баланд ва янгича фикрлайдиган ёшлар керак.

«Адолат» СДП Сирдарё вилоят Кенгаши матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+