«Депутат ва ёшлар» учрашуви

06.10.2022 15:10:00

Фарғона давлат университетининг филология факультети тюторлари –М.Ҳайдарова, Ф.Ибрагимова ва A.Ўктамовлар томонидан «Депутат ва ёшлар» учрашуви ўтказилди.

Халқ депутатлари Фарғона шаҳар Кенгаши депутати, Таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссияси раиси ўринбосари Б.Aҳмадалиев тадбирда иштирок этиб, ёшларни қизиқтирган масалалар юзасидан тушунча берди.

Жумладан, «Оила тинчлиги – жамият фаровонлиги асоси» мавзусида сўз юритиб, оила психологияси ва этикаси, миллий урф-одатлар, анъаналар ва оила ҳуқуқи асослари юзасидан атрофлича маълумот берди.

Иштирокчилар мавзу доирасида ўз фикрларини билдириш билан бирга, саволларига жавоб олишди.

«Адолат» СДП Фарғона вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+