Депутат ва ёшлар учрашуви

29.01.2024 12:01:05

   Мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган қатор ислоҳотлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.
   Бу каби кенг кўламли ислоҳотлар замирида авваламбор, ёш авлодни жамият ҳаётида сиёсий жиҳатдан фаол, ўз фикрини эркин ифода эта оладиган, ҳуқуқий маданияти юксак фуқаро сифатида тарбиялаш ва шу орқали Фуқаролик жамиятини янада шакллантириш ва юксалтиришдан иборатдир. Мазкур вазифаларни ташкил этиш ва амалга оширишда нафақат туман марказидаги ёшлар, балки чекка ҳудудларда истиқомат қилаётган ёшлар ўртасида ҳам ташкил этиш мақсадга мувофиқ. Ушбу амалий ишларнинг давоми сифатида Зангиота туманида ҳам ёшларнинг ижтимоий-сиёсий билимларини янада ошириш ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Депутат ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.


   Учрашув туманнинг “Қуёшли” маҳалласида, яъни 38-умумтаълим ўрта мактабида ўқувчилар ҳамда уюшмаган ёшлар иштирокида ўтказилди.
   “Депутат ва ёшлар” учрашуви доирасида ўқувчи ва ёшлар Ўзбекистон “Адолат” СДП Халқ депутатлари Зангиота тумани Кенгаши депутати - Нигора Халходжаева билан учрашди.


   Депутат билан ёшларнинг жонли мулоқоти давомида нафақат саволларга жавоблар олинди, балки таклифлар ва ташаббуслар ҳам олға сурилди. Тадбир давомида ёшлар ўзларини ўйлантираётган муаммо ва камчиликлар, таклифларини айтишиб, депутатдан тегишлича жавоблар олишди. Жорий йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилиниши ёшларимиз учун кутилмаган ютуқларга бой бўлиши ва кенг имкониятлар яратилиши алоҳида таъкидланди.


   Тадбир сўнгида депутат томонидан иқтидорли ўқувчиларга партиянинг "Ташаккурнома" ва эсдалик совғалари топширилди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП
Тошкент вилоят Кенгаши Матбуот хизмати.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+