Депутат ва ёшлар учрашуви

22.09.2022 13:09:11

«Адолат» СДП Когон шаҳар Кенгаши томонидан шаҳардаги 9-сонли умумтаълим мактабида депутат ва ёшлар учрашуви бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов, партиянинг вилоят Кенгаши раиси ўринбосари С.Майдонов ва Когон шаҳар Кенгаши депутати Ш.Норов, партиянинг Когон туман Кенгаши раиси М.Ҳамроева, партия фаоллари ўқувчи ёшлар иштирок этишди. Учрашувни кириш сўзи билан очиб берган халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Ҳамидов бугунги кунда ёшларга давлатимиз раҳбари томонидан яратилаётган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланиш, интернет тармоқларида берилаётган ахборотларни қабул қилиш, ахборот тарқатиш маданиятини шакллантириш, ёшларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш, интернет тармоқлари орқали уюштириладиган ҳужумлардан сақлаш, ёлғон ва зарарли ахборотлардан «заҳарланиш»лар тўғрисида тўхталиб ўтдилар.

бух2_19

Президентимиз таъкидлаганидек: «Фарзандларимиз мактабдан қанчалик билимли бўлиб чиқса, юқори технологияларга асосланган иқтисодиёт тармоқлари шунча тез ривожланади, кўплаб ижтимоий муаммоларни ечиш имкони туғилади. Шундай экан, Янги Ўзбекистон остонаси мактабдан бошланади десам, ўйлайманки, бутун халқимиз бу фикрни қўллаб-қувватлайди». Учрашув сўнгида ёшлар томонида берилган саволларга депутатлар томонидан аниқ жавоблар берилди.

Шехроз Норов

Ҳалқ депутатлари Когон шаҳар

 Кенгаши депутати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+