Депутат веломусобоқага ҳакамлик қилди 

26.05.2022 10:05:25

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24-сентябрдаги қарорига асосан Велоспорт турларини 2021-2022 йилларда ривожлантириш дастури бўйича «Талабалар лигаси» велоспорт мусобақасини ташкил этиш вазифаси белгиланган эди.

Шу муносабат билан, Зангиота тумани 1 сонли умумтаълим мактабида ташкил этилган мусобақада Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати Умрзоқ Раджабов ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди.

Шунингдек, депутат мактабнинг сўнги қўнғироқ тадбирида қатнашиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган ўқувчиларга оқ йўл тилади.

 

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+