Депутат ёлғиз отахонга икки хонали уй қуриб берди

20.02.2024 12:02:34

Қўйли Нарзуллаевни воҳада кўпчилик тажрибали қурувчи сифатида яхши танийди.
Унинг эл-юрт равнақи, шаҳар, қишлоқлар инфратузилмасини замонавий усулда қайта қуриш, меъморчилик ишини тубдан яхшилаш борасида амалга ошириб келаётган хайрли ишлари барчани мамнун этаяпти. Дарвоқе, Қўйли ака фидойи, халқпарвар депутат сифатида ҳам аҳоли ишончига сазовор бўлаяпти.
Унинг бевосита саъй-ҳаракати билан Помуқ шаҳарчаси кундан-кунга обод бўлиб бораётир. Айниқса, Қўйли аканинг эътибори ва ғамхўрлиги туфайли Барҳаёт маҳалласида аҳоли учун бир қатор қулайликлар яратилди. Аҳоли мурожаатлари асосида ички йўллар тартибга келтирилди.
Депутат кўмагида Помуқ жоме масжиди таъмирланди. Кўчаларга ёритувчи чироқлар ўрнатилди. Аҳоли хонадонларига тоза ичимлик суви узлуксиз етиб бориши учун сув оқова корхонаси сув насослари билан таъминланди. Бундан ташқари, Қўйли аканинг ташаббуси билан 22-сонли мактаб ва бир неча ўнлаб давлат хизматчиларининг уйлари жорий таъмирланиб, замонавий қиёфага келтирилди.

-Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан сайланган депутат Қўйли Нарзуллаевнинг менга кўрсатган мурувватидан чексиз миннатдорман, - деди Помуқ шаҳарчасида умргузаронлик қилиб келаётган боқувчиси йўқ ўзгалар парваришига муҳтож нуроний Равил Толачов,-У кишининг меҳрибонлиги, саховатпешалигидан кўнглим тоғдек кўтарилди.
Депутатнинг ўзлари бош-қош бўлиб, менга икки хонали шинамгина уй қуриб бердилар. Ҳозир ушбу уйда кам-кўстсиз яшаб келаяпман. Юртимизда Президентимиз бошчилигидан амалга ошириб келинаётган инсонпарвар сиёсатнинг албатта натижаси бу. Инсон қадри улуғланаётган юртда яшаётганимдан фахрланаман.

Тўлқин Хидиров,
Ўзбекистон “Адолат” СДП
Қашқадарё вилоят
Миришкор туман Кенгаши раиси.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+