Депутат ёрдами билан ёшлар ишга жойлашди

12.02.2020 15:02:30

Аҳоли бандлигини таъминлаш бугун олдимизда турган долзарб вазифалардан. Халқ депутатлари Хўжаобод туман кенгаши депутатлари ҳам бу масалага алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Партиямиздан сайланган туман кенгаши депутати Дилфуза Болтабоева тумандаги мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, иш фаолиятини ўрганиш баробарида мавжуд бўш иш ўринларини аниқлади. Натижада унга иш масаласида мурожаат қилган 5 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланди.

— Коллежни тамомлагач, ўз мутахассисилигим бўйича иш тополмай юргандим,-дейди Ғолиба Хатамова,-Туман кенгаши депутати Д.Болтабоевага бу борада қилган мурожаатим натижасида 17-МТМга ишга жойлашдим. Энди менинг ҳам жамоам, ўз иш жойим бор. Келажак авлод тарбияси йўлида астойдил ишлайман.

Халқ вакили МТМларга ташриф чоғида бешта ташаббус бўйича амалга оширилаётган ишлар билан ҳам танишди.

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Андижон вилоят Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+