Депутат ёш рассомни қўллаб-қувватлади

07.07.2022 10:07:51

Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгаши депутати Феруза Абиджанова ташаббуси билан 5 та муҳим ташаббус доирасида тадбир бўлиб ўтди.

Бугунги кунда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади. Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунчалик кучли бўлади.

мех2_2

Депутат кўмаги билан ёш рассом 2005 йилда туғилган Акрамходжаева Мадинабону ўз ижод наъмуналари жамланган расмлар кўргазмасини ташкил этди ва бу кўргазма Олмазор тумани «Ёшлар иттифоқи» биносида бўлиб ўтди.                                                                                                                        

мех3

Депутат Феруза Абиджанова кўргазманинг очилиш маросимида сўзга чиқиб, ёш рассомни қутлади. Кўргазмага ташриф буюрган ҳар бир меҳмон ёш рассомнинг асарлари тўғрисида илқ фикрлар билдирдилар.

Меҳринисо БОБОНАЗАРОВА,

“Адолат” СДП Тошкент шаҳар Кенгаши

матбуот котиби

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+