Депутат­­­­­­­­­­­­­­ – ёшлар даврасида

21.04.2022 11:04:56

Уйчи туманидаги 19-умумтаълим мактабида ижтимоий фанларга қизиқувчилар кўп. Уларнинг таклифи билан яқинда бу ерда “Депутат – ёшлар даврасида” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Мазкур маънавий-маърифий тадбирда халқ депутатлари Уйчи тумани кенгаши депутати Абдулҳафиз Собитов иштирок этди.

- Биз депутатимиз билан кейинги пайтда бундай учрашувларни кўплаб ўтказмоқдамиз, -дейди “Адолат” СДП туман кенгаши раиси Собитхон Нормирзаев. - Чунки ёшларнинг жамият ҳаётига, амалга оширилаётган ислоҳотларга қизиқиши тобора ортиб бормоқда. Ҳар бир учрашув иштирокчиларда чуқур таассурот қолдириши учун  пухта тайёргарлик кўриш одатимизга айланган.

Бу сафар ҳам шундай бўлди. Партиядошимиз дастлаб ўзининг депутатлик фаолияти ҳақида сўзлади. Халқ депутатлари туман кенгаши сўнгги ойларда қабул қилган қарорлар бўйича фикр билдирди. Уларнинг барчаси ижтимоий-иқтисодий тараққиётни жадаллаштиришга хизмат қилишини алоҳида таъкидлади. Ўз сайлов округида фуқаролар билан қандай ишлаётганини ҳам гапириб берди. Бунда одамларнинг таклиф ва мулоҳазаларини ўрганиш, мурожаатларини тинглаш ва ҳал этиш муҳим вазифа эканлиги қайт этилди.

Мазкур учрашувда “Адолат” СДП вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари Ёрқиной Ҳожиматова ҳам иштирок этди. У ёшларга партиямизнинг бугунги кунда олиб бораётган ишлари тўғрисида ҳикоя қилиб берди. Сайловолди дастурида ёшлар масаласига катта эътибор қаратилганлигини билдирди. Хусусан, “Ёш адолатчилар” қаноти аъзолари олиб бораётган ишлар ҳақида сўзлади.

Тадбир пировардида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар олдилар.

                                                                                        Нурбек АБДУЛЛАЕВ,

“Адолат” СДП Наманган вилоят Кенгаши

матбуот котиби.

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+