Депутат ёшларга бадиий китоблар совға қилди

04.05.2021 10:05:24

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган. Зеро, ёш авлодда мустаҳкам ватанпарварлик ғояси ҳамда қатъий фуқаролик позициясини шакллантириш – кечиктириб бўлмайдиган вазифа.

Ўзбекистон «Адолат» СДП Пешкў туман Кенгаши томонидан Пешку туманида жойлашган 13-сонли "Мусиқа ва санъат" мактабида «Депутат ва ёшлар» учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда ҳудудий сайланган вилоят Кенгаши депутатлари ва туман Кенгашлари депутатлари, барча масъул раҳбарлар, маҳалла ёшлари ва фаоллари иштирок этишди. 

Учрашув мобайнида тумандаги барча маҳаллалардан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан бевосита мулоқот олиб борилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди ва ҳал этиш чоралари кўрилди. Ёшларимиз томонидан  депутатлар эътиборига ёшлар ўртасида мавжуд муаммолар ва саволлар таклифлар, бирин-кетин ҳавола эта бошладилар. Меҳмонларимиз ва туман Кенгаши  депутатлари  ўзларининг тажрибаларидан келиб чиқиб, учрашувга  қатнашаётган ёшларга маслаҳат ва зарурий тавсияларини бериб ўтдилар.

Сўзга чиққанлар Халқ депутатлари Пешкў тумани Кенгаши депутати Болтаев Фарҳод Қурбонович ҳамда Адилова Эътибор Кенжаевналар томонидан бу каби учрашувлардан кўзланган мақсад уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб этиш, ёшларнинг янгича ғоя ва ташаббуслар билан чиқиши, келгуси мақсадларни аниқ белгилаб олиши кабилар хусусида ўз фикрларини билдириб, эртамиз эгаларига мотивация бағишладилар.

Тадбир сўнгида депутатлар томонидан барча иштирокчиларга бадиий  китоблар совға қилинди.  Учрашувнинг бадиий қисмида эса меҳмонларга 13-сонли мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари томондан тайёрланган концерт дастури ташкил этилиб, дилтортар  куй ва қўшиқлар ижро этилди.   

 

М.Ҳамидов,

Ўзбекистон «Адолат» СДП Бухоро вилоят Кенгаши раиси

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+