Депутатга ташаккурнома топширилди

16.09.2022 13:09:12

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Суҳроб Саифназаров ўзи сайланган 9- Салар округидаги 9 та маҳалла фуқаролар йиғини раисларини қабул қилди.

Қабулда МФЙ раисларини қийнаб келаётган ҳал этилиши мураккаб бўлиб қолган масалаларни ечишда депутатдан амалий ёрдам сўралди.

тош1_3

Депутат қабул давомида «Мирзакалон-Исмоилий» МФЙда ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандига совға улашди.

Қабул якунида депутат С.Саифназаровнинг шу кунгача 9-Салар округидаги маҳаллаларда самарали ва сифатли амалга оширган ижобий ишларини юксак баҳолаб, депутатни ташаккурнома билан тақдирлашди. Депутатнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилашди.

Айгул ПЕРНЕБЕКОВА.

Мирзо Улуғбек туман Кенгаши раиси

 

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+