Депутатимиз 50 миллион сўм билан тақдирланди

09.09.2021 10:09:27

Бугунги кунда давлатимиз томонидан хотин-қизларга жуда катта имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, "Аёллар дафтари"ни жорий этилиши хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш имконини яратди.

Жонажон юртимизнинг 30 йиллик байрами партиямиз фаоллари ҳаётида алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Қувонарлиси, ушбу байрам арафасида партиямиз депутатлари депутатлик фаолиятидан ташқари ўзининг касбий фаолиятида ҳам юксак марраларни забт этиб келишмоқда.

Республика Касаба уюшмалари томонидан эълон қилинган кўрик-танловда Ўзбекистон “Адолат” СДПдан халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгаши депутати,  Хусния Ёрбекова Хатирчи тумани "Миёнқол" маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган "Аёллар маслаҳат кенгаши" вилоятда энг намунали деб топилди ва 1-ўринни элаллаб 50 000 000 сўм пул мукофоти билан билан тақдирланди. 

Фурсатдан фойдаланиб, фаол, ташаббускор депутатимиз Хусния Ёрбековани ушбу соврин билан самимий муборакбод этамиз.

Ватанимиз равнақи йўлидаги келгуси меҳнат фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз!

Ўзбекистон “Адолат” СДП

Навоий вилоят  Кенгаши

матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+