Депутатимиз халқ ишончини оқламоқда

18.02.2021 12:02:08

Юртимизда аҳоли билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда партиямиз депутатларининг ҳиссаси тоборо ошаётганлиги қувонарлидир. Бундай натижаларнинг қайд этилишида фуқароларимизнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг юқори суръатда ўсиб бораётганлиги ҳамда депутатларимизнинг хизматлари дастуруламал бўлмоқда.

Ана шундай фидойи ва жонкуяр депутатларимиздан бири халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутати Мадия Сабитовадир. 

Яқинда Кармана туманидаги депутатимизнинг сайлов округида жойлашган “Ҳазора”, “Дегарон” ва “Паҳлавон” маҳаллалари аҳолиси билан қатор учрашувлар ўтказди.

Унда аҳоли томонидан маҳаллага яқин ҳудудда Навоий эркин иқтисодий зонаси жойлашганлиган бўлиб, аҳолининг аксарияти у ердаги ишлаб чиқариш корхоналарда меҳнат қилишади. Ишчилар иш ҳақининг асосий қисми эса пластик карточкаларига кўчириб берилади. Аммо ҳудудга яқин бирор жойда банкоматлар йўқлигини инобатга олган ҳолда маҳалла марказидаги маҳалла гузарига “Банкомат” ўрнатилишида амалий ёрдам берилиши сўралган эди.

Ушбу масалани ҳал этиш юзасидан депутатимиз Мадия Сабитова томонидан Навоий вилояти Марказий банкнинг вилоят бош бошқармаси бошлиғи И.Саидовга депутатлик сўрови юборилди. 

Орадан тўрт кун ўтиб, Кармана тумани “Ҳазора” биноси ёнига Агро банкнинг Кармана туман филиали томонидан банкомат биноси қурилиб, унга 2 дона Humo ва Uzkart пластик карта эгаларига хизмат кўрсатувчи банкоматлар ўрнатилди.

Таъкидлаш керакки юқоридаги маҳаллалар аҳолиси ўтган сайлов жараёнларида ҳам ўзининг сиёсий фаоллиги, муаммоларни дадил кўтариб чиққанлиги билан ажралиб турган эди. Сайловчиларнинг бундай фаоллигидан номзодларниг аксарияти келгусидаги депутатлик масъулиятидан чўчиб қолгани ҳам бор гап.

Аммо, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзодлар ўзларининг халқчил ғоялари орқали халқ ишончига сазовор бўлган эди.  Биргина, жорий йилнинг январь ва февраль ойларида сайловчилар билан юзма-юз мулоқотларда кўтарилган муаммолар юзасидан мансабдор шахсларга жами 9 та депутатлик сўровлари чиқарилди.

Қувонарлиси, мансабдор шахслар томонидан депутатлик сўровларнинг 3таси бўйича ҳуқуқий тушинтиришлар берилиб, 6таси ижобий ҳал этилишига эришилди. 

Акбар ЖАЙНАРОВ,

Ўзбекистон “Адолат” СДП

 Навоий вилоят Кенгаши

 матбуот котиби

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+