Депутатимиз кредит масаласида амалий ёрдам кўрсатди

31.03.2021 18:03:50

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партиясининг “Бир адолатчи – юз аёлга ҳимоячи” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси аъзоси Ўрингул Аллабергенова ўзи сайланган Тўрткўл туманидаги «Пахтачи» овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи тадбиркор ҳунарманд хотин-қизларнинг меҳнат фаолиятлари ва уларнинг келгусидаги режалари билан яқиндан танишди. Мулоқот давомида депутат мамлакатимиз томонидан хотин-қизларнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар билан ҳам таништириб ўтди.

Шунингдек, депутат тумандаги «Тозабоғёп» овул фуқаролар йиғинида яшовчи «Аёллар дафтари»га киритилган оила аъзолари Жумабаева Гулзира, Каримбаева Назокатларнинг ҳолидан хабар олди.

Бундан ташқари «Шўрахон» ОФЙ ҳудудида яшовчи “Аёллар дафтари”га кирган 8 нафар фуқаронинг кредит билан таъминланишида ҳам яқиндан ёрдам берилди.

 

Ўзбекистон «Адолат» СДП

Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати

Улашинг!

Фикрингизни қолдиринг

Илтимос жавобингизни киритинг

+